locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» ўртоқлик ўйинида «Леганес»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Реал» клуби навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. «Қироллик» клуби «Леганес»га қарши ўйнаб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» ўртоқлик ўйинида «Леганес»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
photo: gettyimages

«Реал» клуби навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. «Қироллик» клуби «Леганес»га қарши ўйнаб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувда ҳисобни 22-дақиқада «Реал» яримҳимоячиси Федерико Вальверде очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Гонсало Гарсия мезбонларнинг устунлигини икки тўпга етказди. 39-дақиқада «Леганес» ҳужумчиси Наим Гарсия ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Иккинчи бўлимда мадридликлар яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аввал Франко Мастантуоно 58-дақиқада гол муаллифи бўлди, икки дақиқадан кейин эса «Леганес» ҳимоячиси Рубен Пулидо ўз дарвозасига тўп киритиб, баҳсга нуқта қўйди — 4:1.

Ўртоқлик учрашуви

Реал — Леганес 4:1
Голлар: Вальверде 22, Гонсало Гарсия 25, Мастантуоно 58, Пулидо 60 автогол – Наим Гарсия 39.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг