locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Родригони Флориан Виртсга алмаштирмоқчи

Бразилиялик вингер ҳозирда етарли ўйин амалиётига эга эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Родригони Флориан Виртсга алмаштирмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Ливерпул» ҳужумкор яримҳимоячиси Флориан Виртснинг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли немис футболчиси ҳали Премьер-лигага тўлиқ мослаша олмаган.

«Қироллик клуби» бош мураббийи Хаби Алонсо Виртснинг салоҳиятини яхши билади — улар бир пайтлар «Байер»да бирга ишлашган. «Реал» ҳамда «Ливерпул» Родриго ва Виртсни алмаштириш вариантини муҳокама қилиши мумкин.

Ҳозирда Родриго «Реал» асосий жамоасида етарли ўйин амалиётига эга эмас, шу боис клуб уни 2026 йилда ижарага бериш ёки тўлиқ трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Флориан Виртснинг бозор қиймати 130 миллион еврони, Родригониники эса 80 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг