locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Родригонга ўринбосар топди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Реал” Родригонга ўринбосар топди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансферлар вақтида “Ривер Плейт” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоносини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, испан гранди раҳбарияти, хусусан, президент Флорентино Перес 17 ёшли аргентиналик футболчи билан эҳтимолий трансфер борасида алоқага чиққан. Футболчининг вакиллари ҳозирда Мадридда бўлиб турибди.

Таъкидланишича, Франко Европага кўчиб ўтишга шошилмаяпти. Унга шунингдек, “Милан”, “Атлетико” ва ПСЖ клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, Мастантуоно жорий мавсум клуб сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 15 миллион евроға баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг