locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Родри учун илк расмий таклифни тайёрламоқда

Родри «Манчестер Сити»нинг шартномани узайтириш бўйича таклифини рад этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Родри учун илк расмий таклифни тайёрламоқда
ФОТО: Getty images

«Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри трансфери бўйича илк расмий таклифини тайёрламоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, «қаймоқранглилар» 29 ёшли испаниялик футболчи учун 50–60 миллион евро атрофида таклиф билдиришни режалаштирган.

Хабар қилинишича, Родри «Манчестер Сити»нинг шартномани узайтириш бўйича таклифини рад этган. Футболчи фаолиятини «Реал»да давом эттиришни истамоқда ва мадридликлар билан 2030 йилгача амал қиладиган шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган.

Энди «Реал» трансфер нархи борасида «Манчестер Сити» билан келишувга эришиши лозим. Аввалроқ инглиз клуби жамоанинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Родрини сақлаб қолишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг