locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Родри учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

«Реал» учун муқобил вариант сифатида Энцо Фернандес кўриб чиқилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Родри учун 60 миллион евро тўлашга тайёр
ФОТО: Getty images

«Манчестер Сити» ва Испания терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Родри фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар берди.

Манбага кўра, «қаймоқранглилар» Родрини бир йил аввал профессионал фаолиятини якунлаган Тони Крооснинг муносиб ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Шу боис мадридликлар футболчининг «Манчестер Сити» билан шартномаси тугашига бир йил қолганига қарамай, унинг трансфери учун 60 миллион евро тўлашга тайёр.

Хабарда айтилишича, Родрининг ўзи ҳам Мадридга қайтиш истагини яширмаяпти. У аввалроқ «Атлетико» сафида тўп сурган.

Шунингдек, агар бу трансфер амалга ошмаса, «Реал» учун муқобил вариант сифатида «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес кўриб чиқилмоқда.

30 ёшли Родри ўтган мавсумда «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 33 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди. Шунингдек, у Испания терма жамоаси билан 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Transfermarkt маълумотига кўра, Родрининг бозор қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг