locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Родри трансферини яна кун тартибига олиб чиқди

Родри Жаҳон чемпионатида 7 та учрашувда иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Родри трансферини яна кун тартибига олиб чиқди
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрига бўлган қизиқишини яна тиклади. Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» Испания терма жамоаси сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида намойиш этган ўйинидан сўнг 30 ёшли футболчини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Хабар қилинишича, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью Родрини ўз жамоаси учун идеал ярим ҳимоячилардан бири деб ҳисоблайди ва унинг ўйин услуби португалиялик мутахассис талабларига тўлиқ мос келади, деб ўйлайди.

Аввалроқ Родри ўз келажаги борасидаги қарорни 2026 йилги Жаҳон чемпионати тугаганидан кейин муҳокама қилишини маълум қилган эди. Испания миллий жамоаси мусобақа финалида 19 июль куни майдонга тушади.

Родри Жаҳон чемпионатида 7 та учрашувда иштирок этди. Унинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг