locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Райсга қизиқиш билдирмоқда

Бироқ «Арсенал» Райсни сотиш ниятида эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Райсга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби «Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райсга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TeamTalk хабар бермоқда.

Испанияликлар инглиз футболчисини келгуси трансфер режаларининг устувор мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.

«Реал» раҳбарияти Райсни жамоа ярим ҳимоясини кучайтириш учун мос номзод деб ҳисобламоқда. Мадрид клубида футболчининг трансфери бўйича қизиқиш аввал ҳам билдирилган эди, ҳозир эса бу қизиқиш яна кучайган.

Бироқ «Арсенал» Райсни сотиш ниятида эмас. Лондонликлар 27 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача давом этишига қарамай, унга янги битим таклиф қилишни режалаштирмоқда. Клуб Райс, Мартин Эдегор ва Юрриен Тимбер билан шартномаларни узайтириш бўйича музокараларни бошлаш арафасида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг