locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Паснинг «Комо»га 60 млн еврога сотишни таклиф қилди — Романо

Футболчи Мадрид клубига қайтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Паснинг «Комо»га 60 млн еврога сотишни таклиф қилди — Романо
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби «Комо»ни аргентиналик ярим ҳимоячи Нико Паснинг 9 млн евро эвазига сотиб олиш банди фаоллаштирилгани ҳақида расман хабардор қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Манбага кўра, мадридликлар Италия клубига футболчини 60 млн еврога сотиб олишни таклиф қилган.

Хабар қилинишича, муддат 29 июнь душанбагача белгиланган. Акс ҳолда, Нико Пас «Реал»га қайтади ва яна 60 млн евродан юқори нархда сотувга қўйилади.

Нико Пас 2024 йил ёзида «Реал» ёшлар жамоасидан «Комо»га ўтган эди. Келишув суммаси, ОАВ маълумотларига кўра, ўшанда 6 млн еврони ташкил этган. Келишувда «қаймоқранглилар» футболчини қайтариб олишни хоҳлаган тақдирда товон пули миқдори кўрсатилган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг