locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Пас бўйича «Комо» билан музокарага киришади – Романо

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
«Реал» Пас бўйича «Комо» билан музокарага киришади – Романо
ФОТО: Getty images

«Комо» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Паснинг келажаги келаси ҳафта Италия клуби раҳбарияти ва «Реал» ўртасидаги муҳокама мавзусига айланади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 21 ёшли аргентиналик футболчи «Комо» сафида камида яна бир мавсум қолишни истамоқда. Бироқ, якуний қарор кўп жиҳатдан футболчини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган «Реал» клубининг позициясига боғлиқ. «Комо» ҳозирги шартнома шартларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилган.

Ўтган мавсумда Пас барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг