«Реал» Муньосни ортга қайтармоқчи
Бу ҳақда COPE хабар бермоқда.
ФОТО: Getty images
«Реал» вингер Виктор Муньосни клубга қайтаришдан манфаатдор. 2025 йилнинг ёзида «Қироллик клуби» ўз академияси тарбияланувчисини «Осасуна»га сотган эди. Бу ҳақда COPE хабар бермоқда.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар» шунингдек «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Жоау Невеш ва «Интер» марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонини ҳам кузатиб бормоқда.
Аввалроқ ОАВда «Реал»га тайинланиши кутилаётган Жозе Моуриньо Бастонининг испан грандига ўтишини шахсан маъқуллагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шунингдек, италиялик футболчининг «Барселона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар бўлган, бироқ кўк-анорранглилар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик бу трансферга тўсқинлик қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист