locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Моуриньюга қанча маош бериши маълум

Клуб "Бенфика"га ҳам товон пули тўлайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Моуриньюга қанча маош бериши маълум
ФОТО: Getty images

“Реал” Жоз Моуринью билан шартнома имзолашга яқин. Sport.es нашри хабар беришича, клуб португалиялик мутахассисга йилига 6 миллион евро маош тўлайди.

Бу сумма “қаймоқранглилар”нинг собиқ бош мураббийи Хаби Алонсо олган маошга яқин.

Шунингдек, Sport.es маълумотига кўра, “Реал” Моуриньюнинг ҳозирги клуби “Бенфика”га шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун 7 миллион евро товон пули тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсo “Реал”ни 2025 йил ёзидан 2026 йил январгача бошқарган. Моуринью эса 2010–2013 йилларда ҳам мадридликлар бош мураббийи бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг