«Реал» Моуринью билан келишувга эришди – манба
Португалиялик мураббий аввал ҳам 2010–2013 йиллар оралиғида «Реал»ни бошқарган.
ФОТО: Getty images
Жозе Моуринью яқин вақт ичида «Реал Мадрид» бош мураббийи лавозимига қайтиши мумкин. Бу ҳақда Correio da Manhã нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мадридликлар «Бенфика» билан мутахассиснинг ўтиши борасида келишувга эришган. Лиссабон клуби тахминан 7 миллион евро миқдорида компенсация олиши айтилмоқда.
Моуриньюнинг тайинланиши ҳақида расмий баёнот келаси ҳафта Мадридда эълон қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мураббий аввал ҳам 2010–2013 йиллар оралиғида «Реал Мадрид»ни бошқарган. Ушбу даврда жамоа Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубокни қўлга киритган.
Аввалроқ Моуринью «Бенфика» раҳбарияти унга шартномани узайтиришни таклиф қилганини, бироқ у бу таклифни қабул қилмаганини маълум қилган эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист