“Реал” Модрич ўрнига футболчи изламоқда
Клуб икки футболчини кузатмоқда
Фото: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби Лука Модричга ўринбосар изламоқда. Бу ҳақда Cadena SER хабар берди.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар” хорватиялик хавбек ўрнига иккита номзодни кўриб чиқмоқда. Клуб “Челси”дан Энцо Фернандес ва “Байер”дан Эзикиэль Паласиосга қизиқиш билдирмоқда.
Модрич эса мавсум якунига етганидан сўнг “Реал”ни тарк этишга қарор қилган.
Фернандес жорий мавсум АПЛда 35 ўйинда 6та гол урди ва 7та ассистни амалга оширди. Паласиос Бундеслигада 24та ўйинда 1та гол урди ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган.