locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Майкл Олисe учун 150 млн евро таклиф қилади — AS

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Майкл Олисe учун 150 млн евро таклиф қилади — AS
ФОТО: Getty images

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес келаси ҳафта "Бавария" қанот ҳужумчиси Майкл Олисe трансфери учун 150 млн евро таклиф қилади. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Қироллик клуби" раҳбари келаси сешанба куни "қаймоқранглилар" тарихидаги энг катта трансфер таклифини амалга оширишини эълон қилган эди. Бироқ Перес бу Олисe бўлмаслигини таъкидлаган.

Манбанинг хабар беришича, француз ҳужумчисининг эҳтимолий трансфери осон кечмайди, чунки "Бавария" футболчи сотишдан келадиган пулга муҳтож эмас.

Ўтган мавсумда Олисe барча мусобақаларда 52 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 150 млн еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг