“Реал Мадрид” Трентдан ташқари “Ливерпуль”нинг яна бир ҳимоячисини қўлга киритиши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби Трент Александр-Арнолддан ташқари яна бир “Ливерпуль” ҳимоячисига кўз тикмоқда. Бу ҳақда TBR Football нашри хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар Ибрахима Конате билан янги шартнома борасида муаммоларга дуч келди. Гап шундаки, Конате музокаралар чоғида “Ливерпуль”да энг кўп маош оладиган футболчилардан бирига айланишни истаганини айтган.
Қайд этилишича, агар “қизиллар” Конате билан келишувга эриша олмаса, уни ёзги трансферлар вақтида сотишга ҳаракат қилади.
Маълумот учун, 25 ёшли ҳимоячининг “Ливерпуль” билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 60 миллион евроға баҳоланмоқда.