locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Real Madrid» Мак Аллистерга эътибор қаратган

Португалиялик мутахассис фикрича, Мак Аллистер аввал Тони Кроос бажарган вазифаларни ўз зиммасига ола олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Real Madrid» Мак Аллистерга эътибор қаратган
ФОТО: Getty images

«Real Madrid» «Liverpool» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистерни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

El Nacional маълумотига кўра, мадридликлар бош мураббийи Жозе Моуринью аргентиналик футболчини марказда ўйинни ташкил этиш учун идеал вариант деб ҳисобламоқда. Португалиялик мутахассис фикрича, Мак Аллистер аввал Тони Кроос бажарган вазифаларни ўз зиммасига ола олади.

Хабарларга кўра, яқин кунларда «Реал» вакиллари «Ливерпул» раҳбарияти билан боғланиб, эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, мадридликлар футболчининг ўзи Испанияга кўчиб ўтишга қанчалик қизиқиш билдираётганини ҳам аниқлашни истамоқда.

Қайд этилишича, Моуринью жамоани юқори даражада тажрибага эга, катта саҳнада ўзини кўрсатган ярим ҳимоячи билан кучайтиришни истамоқда. Унинг фикрича, бундай футболчи узоқ мослашув даврисизоқ жамоа етакчиларига айланиши мумкин.

Ўтган мавсумда 27 ёшли Мак Аллистер барча мусобақаларда 55 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол ва 7 та голли узатма қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг