locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Real Madrid” Андрей Лунин ўрнига бошқа дарвозабон олиб келади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Real Madrid” Андрей Лунин ўрнига бошқа дарвозабон олиб келади
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби “Челси”нинг 30 ёшли дарвозабони Кепа Аррисабалагага қизиқиш билдирмоқда ва уни жамоанинг захира дарвозабони Андрей Луниннинг ўрнига олиб келмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, украиналик голкипер келаси ёзда испан грандини тарк этмоқчи. Бунга сабаб қилиб ўйин вақтлари камлиги кўрсатилган. Лунин ўз қарори ҳақида раҳбариятни хабардор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Аррисабалага 2023/2024 йилги мавсумда ижара асосида “Реал” сафида тўп сурган. Жорий мавсумда эса испаниялик дарвозабон “Борнмут” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Маълумот учун, Кепанинг лондонликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt’даги нархи 11 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг