locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Real Madrid” 90 миллион еврога жаҳон чемпионини сотиб олмоқчи

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Real Madrid” 90 миллион еврога жаҳон чемпионини сотиб олмоқчи
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансферлар вақтида ўз таркибини “Ливерпул” ярим ҳимоячиси билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Empire of the Kop нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Қироллик клуби” Алексис Макаллистерга қизиқиш билдирмоқда ва 26 ёшли футболчи учун мерсисайдликларга 90 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Таъкидланишича, Макаллистер ва унинг вакиллари футболчининг Ла Лигага кўчиб ўтишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, Алексис Макаллистер 2023-йилдан буён “Ливерпул” сафида ўйнаб келмоқда. Унинг мерсисайдликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг