locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал Мадрид» 2024/25 йилги мавсумда дунёдаги энг яхши клуб деб эълон қилинди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал Мадрид» 2024/25 йилги мавсумда дунёдаги энг яхши клуб деб эълон қилинди
Расм: gettyimages.com ФК Реал Мадрид

21 апрел куни Испаниянинг Мадрид шаҳрида Laureus World Sports Awards – 2025 мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Йилнинг энг яхши жамоаси унвонига Мадриднинг «Реал» клуби сазовор бўлди. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда мадридликлар Испания чемпиони ва УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлишган эди.

Жорий мавсумда «Реал» Чемпионлар Лигасида ўз иштирокини якунлади - чорак финалда жамоа Лондоннинг «Арсенал» клубига 1:5 умумий ҳисобда мағлуб бўлди. Шунга қарамасдан, мадридликлар Испания чемпионлиги учун курашни давом эттирмоқда. Ла Лиганинг 32-туридан сўнг «Реал» 69 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Барселона»дан тўрт очко орқада қолмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг