locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид” 16 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин турибди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
“Реал Мадрид” 16 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин турибди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби “Аякс” ёшлар тизими вакили Абдуллоҳ Уазанни сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 16 ёшли марокашлик марказий ярим ҳимоячи Нидерландия клуби билан шартномани узайтириш бўйича уч марта таклиф олган, бироқ у “Қироллик клуби”га ўтишни афзал кўрган.

Таъкидланишича, Уазан 30-июн куни эркин агентга айланади, шунинг учун у испан гранди сафига текинга бориб қўшилиши мумкин.

Маълумот учун, Уазан 2016-йилдан буён “Аякс” тизимида ўйнаб келмоқда. У ўтган мавсум барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг