locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Кварацхелия учун 150 млн евро таклиф қилиши мумкин

Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Кварацхелия учун 150 млн евро таклиф қилиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Реал Мадрид” ПСЖ ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия учун 150 миллион евро таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес аввалроқ исмини ошкор қилмаган футболчининг трансфери учун 150 миллион евро миқдорида таклиф билан чиқишини маълум қилган эди.

Манба маълумотларига кўра, Мадридликлар аллақачон грузиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш устида иш бошлаган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Хвича Кварацхелия барча мусобақаларда 48 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг