«Реал» клуби ўртоқлик баҳсида «Алкоркона»ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этди
Ягона гол 81-дақиқада Даниел Янес томонидан пеналтидан урилди.
photo: gettyimages
Мадриднинг «Реал» клуби ўртоқлик баҳсида «Алкоркона»ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол 81-дақиқада Даниел Янес томонидан пеналтидан урилди.
Relevo журнали журналисти Родранинг хабар беришича, ушбу баҳсда мадридликлар сафида Франко Мастантуоно ҳаракатлари билан ажралиб турди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Бу беллашувда Лунин, Трент, Мастантуоно, Гулер, Гонсало Гарсия, Каваминга каби ўйинчилар ҳаракат қилди.
Ўртоқлик ўйини
Реал – Алкоркона 1:0
Гол: Янес 81 пеналти.
Иброҳим Жалолов
Редактор