locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Калафьори билан шартнома имзоламоқчи

Испания клуби ушбу трансферни устувор деб ҳисобламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Калафьори билан шартнома имзоламоқчи
ФОТО: Getty images

«Реал» «Арсенал» ҳимоячиси Риккардо Калафьори билан шартнома имзолашга қизиқмоқда, деб хабар беради инсайдер Николо Скира.

Манбага кўра, Испания клуби ушбу трансферни устувор деб ҳисобламоқда ва 24 ёшли италияликни сотиб олиш бўйича Лондон клубига расмий сўров юборган.

Ўтган куни журналист Рамон Альварес де Моннинг хабар беришича, яқин орада «Реал»га тайинланиши кутилаётган мураббий Жозе Моуриньо Мадрид клубидан «Арсенал» ҳимоячисини сотиб олишни сўраган.

Ўйинчининг универсаллиги Моуриньони ҳайратда қолдирмоқда — Калафьори ҳам ҳимоя марказида, ҳам чап қанотда ҳаракат қила олади. Бундан ташқари, у аввалроқ футболчи билан «Рома»да ишлаган.

Ўтган мавсумда ҳимоячи «Арсенал» сафида барча турнирларда 36 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, Калафьорининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг