locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» қишки трансферлар вақтида Макаллистерни харид қилиши мумкин

Мадрид клуби аргентиналик футболчини сотиб олиш бўйича ҳаракатларни бошлаб юборган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» қишки трансферлар вақтида Макаллистерни харид қилиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Ливерпуль» яримҳимоячиси Алексис Макаллистерни сотиб олиш бўйича ҳаракатларни бошлаб юборди. Бу ҳақда журналист Indykalia хабар бермоқда.

26 ёшли футболчининг трансфери катта эҳтимол билан ёзда амалга ошиши кутилмоқда, бироқ манбага кўра, «қироллик клуби» уни қишдаёқ харид қилиши ҳам мумкин.

Қайд этилишича, мерсисайдликлар футболчини сотишга тайёр бўлган миқдорни яхши билади.

Маълумот учун, Макаллистер 2023 йилнинг ёзидан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 105 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Аргентиналик футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунга етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 100 миллион еврова баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг