locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” ҳимояси яна дарз кетди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” ҳимояси яна дарз кетди
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Давид Алаба яна жароҳат олди. Бу ҳақда “қаймоқранглилар” матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Тиббий кўрикдан сўнг Давид Алаба чап оёғининг болдирини шикастлаб олгани аниқланди”, - дейилади клуб баёнотида.

Маълумотларга кўра, австриялик футболчи ушбу жароҳат сабаб бир ойни ўтказиб юбориши мумкин. Бундан кўринадики, Алаба учун Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз якуннига етди.

Эслатиб ўтамиз, Алаба 2023-йилнинг декабрь ойидан 2025-йилнинг январигача жароҳати сабаб майдонга туша олмаганди. Умуман олганда, 33 ёшли футболчи ўтган мавсум барча турнирларда 14 та ўйинда иштирок этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг