«Реал» Хвича Кварацхелияни сотиб олмоқчи
«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
«ElNacional.cat» нашри берган маълумотларга кўра, «Реал» грузиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Мадрид клуби «Бавария» Майкл Олисени сотишдан бош тортганидан сўнг бор эътиборини Хвичага қаратди. Шу билан бирга, Кварацхелиянинг трансфер келишувини амалга ошириш осон кечишидан дарак берувчи ҳеч қандай белгилар йўқ. Агар «қаймоқранглилар» Хвичага қизиқиш билдирашда давом этсалар, «ПСЖ» Винисиус Жуниор иштирокидаги алмашинувни талаб қилиши кутилмоқда.
Хвича Кварацхелия 2025 йилда «Наполи»дан «ПСЖ» клубига 80 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи парижликлар таркибида барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.