locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Хаби Алонсо билан 3 йиллик шартнома имзолади — манба

“Реал” Хаби Алонсо билан 3 йиллик шартнома имзолади — манба
Фото: Getty Images

“Байер” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо “Реал” билан 2028 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис “Реал”даги фаолиятини 15 июндан 13 июлгача АҚШда бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бошлайди.

Мадридликлар Алонсо жамоа сафига эртароқ келиши борасида немис клуби билан музокара олиб борган ва келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо 2022 йилдан бери “Байер” бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа Германия чемпионлиги ҳамда мамлакат Кубогини қўлга киритди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг