«Реал» Гехини сотиб олишга тайёр
Шунингдек, “Бавария” ҳамда “Барселона” ҳам футболчи билан шартнома имзолашни истамоқда.
ФОТО: Getty images
“Реал” клуби қишки трансфер ойнасида “Кристал Пэлас” ҳимоячиси Марк Гехини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Real Madrid Confidencial нашри хабар берди.
Манбага кўра, “қироллик клуби” 24 ёшли инглиз футболчи учун 30-35 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.
Шунингдек, “Бавария” ҳамда “Барселона” ҳам футболчи билан шартнома имзолашни истамоқда.
Марк Гехи жорий мавсумда “Кристал Пэлас” сафида жами 13 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 2 голли узатма ёздириб қўйди. Transfermarkt портали унинг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист