locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» футболкалари сотуви бўйича дунёда етакчилик қилмоқда

Мадрид клуби ортида «Барселона» ва «ПСЖ» бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» футболкалари сотуви бўйича дунёда етакчилик қилмоқда
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби футболкалари дунёда энг оммавий бўлиб, 2025 йилда сотув бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Euroméricas Sport Marketing хабар бермоқда.

Клуб йил бошидан бери 3,1 миллиондан ортиқ футболка сотган биринчи жамоага айланган. Бу натижага, айниқса, Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Жуд Беллингем каби футболчиларнинг машҳурлиги ёрдам берди.

Сотув бўйича энг юқори бешлик қуйидагилардир: «Барселона» (2,9 млн), «ПСЖ» (2,5 млн), «Бавария» (2,4 млн) ва «Интер Майами» (2,2 млн).

Испания чемпионатида 13 турдан сўнг, «Реал» турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Жамоанинг ҳисобида 32 очко бор.

Кейинги турда мадридликлар 30 ноябрь куни «Жирона» билан учрашади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг