«Реал» футболчиларига BMW автомобиллари совға қилинди
Мадриднинг "Реал" клубига ҳомийлик қилувчи BMW компанияси футболчиларга машина совға қилди.
Компания ва клубнинг ўзаро келишувига кўра, ҳар йили футболчиларга янги машиналар берилади.
Энг машхур модел 135 минг евродан бошланадиган BMW i7 бўлди. Бу русумдаги авто уловларни Килиан Мбаппе, Арда Гюлер, Эдер Милитао, Винисиус, Дани Карвахаль, Антонио Рюдигер, Альваро Каррерас, Эндрик ва Рауль Асенсио каби ўйинчиларга тақдим этилди. Бош мураббий Хаби Алонсо ҳам шу моделдан олди.
Тибо Куртуа, Жуд Беллингем, Родриго, Дин Хёйсен, Браим Диас ва Ферлан Мендига машҳурлик бўйича иккинчи ўринда турувчи, нархи 200 минг еврогача бўлган XM моделини олди.
100 минг евро атрофида бўлган автомобилларни Франко Мастантуоно (i4 тахминан 50 минг евро), Трент Александр-Арнольд ва Эдуардо Камавинга (iХ тахминан 80 минг евро) ҳамда Гансало Гарсия (i5 тахминан 70 минг евро) автомобилларини танлашди. Андрей Лунин эса 160 минг евродан қиммат турувчи M5 моделини олишга қарор қилган.