«Реал» футболчилари Хаби Алонсонинг ўйин услубидан норози бўлмоқда
43 ёшли мутахассис ўтган ёзда мадридликлар бошқарувига келганди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ички муҳитида айрим футболчилар бош мураббий Хаби Алонсонинг ёндашувидан норози экани айтилмоқда. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар берди.
Манбага кўра, бир неча ўйинчи испаниялик мутахассис уларни ҳаддан ташқари қатъий назорат остида ушлаб, етарлича тушунмаётганини ҳис қилмоқда.
Айниқса, футболчилар мураббийнинг Чемпионлар лигаси 4-турида «Ливерпуль»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Трент Александр-Арнолдни майдонга тушириш қарорини тушунмаган. У ўйинда «Энфилд» мухлислари томонидан ҳуштак билан кутиб олинган эди.
Маълумот учун, 43 ёшли Алонсо ўтган ёзда «Реал» бош мураббийи этиб тайинланганди. Унинг Мадрид клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар амал қилади.
Насрулло Каримов
Журналист