locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Флориан Вирцни қўлга киритишга умид қилмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал” Флориан Вирцни қўлга киритишга умид қилмоқда
Расм: gettyimages.com

Мадриднинг “Реал” жамоаси “Байер” ярим ҳимоячиси Флориан Вирцга қизиқиш билдиришда давом этмоқда ва уни ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда. AS нашри маълумотига кўра, ҳозирча футболчи учун курашда “Ливерпуль” фаворит ҳисобланса-да, “Реал” раҳбарияти ўз имкониятларига ишониб турибди.

Мадридликлар Вирцни ўз жамоасига олиб келишда Хаби Алонсонинг бош мураббий этиб тайинланиши ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Жорий мавсумда Флориан Вирц барча мусобақаларда 45 ўйинда қатнашиб, 16 та гол урди ва 15 та голли пас берди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, 21 ёшли футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг