locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Экитике трансферини амалга оширмоқчи

Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Экитике трансферини амалга оширмоқчи
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” форварди Уго Экитике фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, испанияликлар футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб келмоқда. Уни трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Маълумот тариқасида айтиш керакки, Экитеке 2025 йил июл ойида Германиянинг “Айнтрахт” клубидан “Ливерпул”га ўтган. Томонлар ўртасидаги шартнома 6 йилга мўлжалланган бўлиб, 2031 йил июнигача амал қилади.

Ҳужумчи аввал “Реймс” ва “ПСЖ” сафида ҳам тўп сурган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 42 та баҳсда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг