«Реал» Дюмфрисни кузатмоқда
“Реал” жамоаси бош мураббийлигига яқин турган Жозе Моуринью ўнг қанот ҳимоячиси позицияси учун “Интер” футболчиси Дензел Дюмфрис номзодини маъқулламоқда. У Дани Карвахаль ўрнига асосий вариант сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Defensa Central хабар берди.
Манба маълумотига кўра, нидерландиялик футболчининг шартномасида 25 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Шунингдек, португалиялик мутахассис клуб трансфер сиёсатида муҳим сўз ҳуқуқига эга бўлиши таъкидланган.
Жорий мавсумда Думфрис барча мусобақаларда 28 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати ҳам 25 миллион еврони ташкил қилади.