«Реал» Диоманд трансфери учун Родри бўйича музокараларни тўхтатди — AS
"Реал Мадрид" клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрининг трансфери бўйича музокараларни тўхтатди.
AS нашрининг ёзишича, кечикиш асосий жамоадаги бошқа вазиятлар, хусусан, "RB Лейпциг"дан ҳужумчи Ян Диоманднинг трансфери билан боғлиқ. Кот-д’Ивуар терма жамоаси футболчиси билан беш йиллик шартнома узил-кесил келишилган. Диоманд шу ҳафта охиригача бош мураббий Жозе Моуриньо бошчилигидаги машғулотларга қўшилиши учун трансферни тезроқ расмийлаштириш устувор вазифа ҳисобланади.
Диоманд бўйича келишув ҳафта бошида якунланиши кутилган эди, бироқ клублар ўртасидаги баъзи келишмовчиликлар трансферни расмийлаштиришни кечиктирди. Пайшанба куни Родри бўйича режалаштирилган музокаралар шу сабабли қолдирилди. Бироқ, "Реал"нинг испанияликни сотиб олиш режаси ўзгаришсиз қолмоқда.