locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Реал даромад бўйича яна дунёдаги энг бой клубка айланди

Deloitte аудиторлик компанияси 2024/25 йилги мавсум якунларига кўра жаҳон футбол клубларининг даромадлари рейтинги эълон қилди (расмда суммалар фунтда кўрсатилган).
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Реал даромад бўйича яна дунёдаги энг бой клубка айланди
photo: Google

Реал даромад бўйича яна дунёдаги энг бой клубка айланди

Deloitte аудиторлик компанияси 2024/25 йилги мавсум якунларига кўра жаҳон футбол клубларининг даромадлари рейтинги эълон қилди (расмда суммалар фунтда кўрсатилган).

Мадридликлар қатор-асоса учинчи йил ушбу рўйхатда пешқадамлик қилмоқда. Ўтган мавсумда клуб 1,161 млрд евро ишлаб топди (бир йил аввал бу кўрсаткич 1,046 млрд евро эди). Таъкидлаш керак, Реал тарихда бир йил ичида 1 млрд евродан ортиқ даромад кўрган илк клуб ҳисобланади.

Даромадлар манбаси:

Тижорий даромадлар: 593,6 млн евро (+23%). Ўсишга атрибутикалар савдосининг яхшиланиши ва янги тижорий ҳамкорлар сабаб бўлган.
ТВ-трансляциялар: 334,9 млн евро.
Ўйин кунларидан тушум (Matchday): 232,5 млн евро (бу йўналишда 6 фоизга пасайиш кузатилган).

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг