«Реал» Брозовичга қизиқиш билдирмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби тажрибали ярим ҳимоячи Марсело Брозовичга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Саша Тавольери ижтимоий тармоқда хабар берди.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар» раҳбарияти 33 ёшли футболчининг вакиллари билан боғланиб, унинг ҳолати ва келажаги бўйича маълумот тўплаган. Қайд этилишича, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью Брозовични жамоа таркибини кучайтириш учун муносиб номзод деб ҳисобламоқда. Агар келишув амалга ошса, хорват ярим ҳимоячиси мадридликлар билан бир йиллик шартнома имзолаши мумкин.
Марсело Брозович 2026 йил июль ойида «Ан-Наср» билан шартномаси якунланганидан кейин эркин агентга айланди. Саудия клуби тажрибали футболчига янги шартнома таклиф қилмасликка қарор қилди.
Брозович 2023 йилда Миланнинг «Интер» клубидан «Ан-Наср» сафига ўтган эди. У ўтган мавсумда барча мусобақаларда 40 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.