locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» бош мураббийлигига икки нафар номзод бор

Асосий номзод Моуринью.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» бош мураббийлигига икки нафар номзод бор
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббий лавозими учун номзодлар сонини беш нафардан икки нафарга камайтирган.

El Mundo нашри хабар беришича, Мадрид клуби Юрген Клопп, Маурисио Почеттино ва Лионель Скалонини таклиф қилиш ғоясидан воз кечган.

Энг асосий номзод – Жозе Моуринью, у аввал ҳам «Реал»ни бошқарган. Захира варианти сифатида Дидье Дешам кўриб чиқилмоқда, у Жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоаси бош мураббийлигидан кетади.

«Реал» Ла Лигада иккинчи ўринда бораётир ва етакчи «Барселона»дан 11 очко орқада. Якшанба, 10 май куни, жамоалар Эль-Классико доирасида тўқнашади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг