locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Биллингем ва Конатенинг профессионал ёндашувидан мамнун

Ҳар икки футболчи соғлом турмуш тарзига амал қилади ва ўз устида мунтазам ишлашга ҳаракат қилади
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Биллингем ва Конатенинг профессионал ёндашувидан мамнун
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клубида Жуд Беллингем ва Ибраима Конатенинг футболга бўлган профессионал муносабати юқори баҳоланмоқда.

Журналист Хавьер Родригес Паскуаль клубдаги манбаларига таяниб хабар беришича, англиялик ярим ҳимоячи ва француз ҳимоячиси интизомли ҳамда меҳнатсевар футболчилар сифатида ажралиб туришмоқда.

Манбалар таъкидлашича, ҳар икки футболчи соғлом турмуш тарзига амал қилади ва ўз устида мунтазам ишлашга ҳаракат қилади. Бу жиҳатлар «Реал» раҳбарияти томонидан ижобий қабул қилинмоқда.

Жуд Беллингем 2023 йил ёзида Дортмунднинг «Боруссия» клубидан «Реал»га кўчиб ўтган. Ибраима Конате эса жорий мавсум олдидан «Ливерпуль»дан Мадрид клубига эркин агент сифатида қўшилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг