«Реал» билан боғлиқ муаммолар Алосно сабабли эмас — манба
«Реал» ички доираларида жамоанинг ҳозирги қийинчиликлари фақат Хаби Алонсо фаолияти билан боғлиқ эмаслиги таъкидланмоқда. Бу ҳақда The Athletic хабар беради.
Манбага кўра, кийиниш хонасига яқин бўлган шахслар футболчилар бош мураббийнинг талабларини тўлиқ қабул қилмаётганини айтишган. Бироқ суҳбатдошлар муаммо илдизи фақат Алонсонинг ўзида эмаслигини урғуламоқда.
«Масала Алонсода эмас. Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Беллингем бирга самарали ўйнай олишмаяпти. Бундай учлик билан мувозанатли таркиб қуриш жуда қийин», — дейди аноним манбалари.
Мадридликлар сўнгги беш ўйинда барча мусобақалар бўйича атиги битта ғалабага эришди. Масалан, 30 ноябрь куни жамоа Ла Лига 14-турида «Жирона» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Клуб ва мураббийлар штабдаги манбалар вазиятни тузатиш осон бўлмаслигини тан олишмоқда.