locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Беллингем билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи

23 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2028/29 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Беллингем билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи
Фото: Getty Images

«Реал» ярим ҳимоячи Жуд Беллингем билан шартномани узайтириш устида ишламоқда.

The Touchline хабарига кўра, Мадрид клуби келажакда Англия Премер-лигаси жамоалари футболчи учун таклиф билан чиқиши мумкинлигини ҳисобга олмоқда.

Шу сабабли «Реал» Беллингем билан узоқ муддатга мўлжалланган янги шартнома тузмоқчи. Мадрид клуби футболчининг келажагини олдиндан кафолатлаш ва АПЛ клубларининг эҳтимолий қизиқишига қарши чоралар кўришни мақсад қилган.

Бир неча кун аввал матбуотда «Реал» Беллингем билан маоши оширилган янги шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

23 ёшли футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2028/29 йилги мавсум якунигача мўлжалланган. Беллингем «Реал» сафида 148 та баҳсда майдонга тушиб, 49 та гол урган ва 36 та голли узатмани амалга оширган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг