«Реал» Алексис Макаллистерни сотиб олмоқчи
Фото: Getty Images
“Реал” клуби бош мураббийи Хаби Алонсо ёзги трансфер ойнаси вақтида марказий ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.
Defensa Central нашрининг хабар беришича, испаниялик мутахассис “Ливерпуль” футболчиси Алексис Макаллистерга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, Алонсога аргентиналик футболчининг техникаси ва тактик мослашувчанлиги жуда ёқади. У Макаллистерни Кроос ва Модрич клубни тарк этганидан кейин ярим ҳимоядаги асосий фигуралардан бирига айлантириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Макаллистернинг “Ливерпуль” билан тузган шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.
Transfermarkt портали унинг трансфер нархини 100 миллион евро деб баҳолаган.
Баҳром Бобонов
Редактор