«Реал» Ҳакимини ортга қайтармоқчи
“Реал” клуби “ПСЖ” сафида тўп сураётган марокашлик ҳимоячи Ашраф Ҳакимига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Defencа Central нашри хабар берди.
Манбага кўра, “қироллик клуби” Ҳакимининг “Реал”даги собиқ жамоадоши ва яқин дўсти Килиан Мбаппе билан бўлган муносабатидан фойдаланиб, Мадридга қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
Аммо бу осон кечмайди. Чунки Ҳакими яқинда парижликлар билан амалдаги битимини 2029 йилнинг ёзига қадар узайтирди.
Иккинчидан, “Реал” ва “ПСЖ” ўртасидаги муносабатлар ҳануз совуқлигича қолмоқда.
Ашраф 2021 йилдан буён Париж клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. Шу вақт ичида у барча мусобақалар доирасида жами 185 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 25 та гол ва 37 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.