locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал\" 33 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Мадрид клубидан кутилмаган юриш
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Реал" 33 ёшли ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

“Осасуна” клуби ҳужумчиси Анте Будимир фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS хабар тарқатди.

Қайд этилишича, 33 ёшли хорватиялик ҳужумчига “Бешиктош” ҳам қизиқмоқда. У ўтган мавсумда Ла Лигада 21та гол уриб, Памплона жамоасининг энг яхши тўпурарига айланди.

Чемпионатда эса Килиан Мбаппе ("Реал", 31та гол) ва Роберт Левандовски ("Барселона", 27та гол)дан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Антенинг “Осасуна” билан келишуви 2027 йилнинг ёзида якунланади. Унинг товон пули 20 млн еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг