locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди – манба

Диоманде 2025 йилдан буён «РБ Лейпциг» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди – манба
ФОТО: Getty images

«Реал» ва «РБ Лейпциг» клублари ўртасидаги навбатдаги музокаралардан кейин ҳам Кот-д'Ивуар терма жамоаси вингери Ян Диоманденинг трансфери бўйича якуний келишувга эришилмади. Бу ҳақда Германиянинг нуфузли Bild нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «РБ Лейпциг» мадридликларнинг 100 миллион евро ва 115 миллион евролик икки таклифини рад этган.

Хабарда айтилишича, энди немис клуби футболчи учун камида 120 миллион евро кафолатланган маблағ талаб қилмоқда. Турли бонуслар қўшилганда эса трансфер қиймати 135 миллион еврогача етиши мумкин.

Аввалроқ таниқли инсайдер Фабрицио Романо Ян Диоманде яқин орада «Реал» футболчисига айланишини, трансфер суммаси эса 100 миллион евродан ошишини маълум қилган эди.

Диоманде 2025 йилдан буён «РБ Лейпциг» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2025/2026 йилги мавсумда барча мусобақаларда 36 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 10 та голли узатма қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг