locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Равшан Мухадов: Андижон охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади

“Андижон” - “Аркадаг” баҳсидан олдин меҳмонлар бош мураббийи фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Равшан Мухадов: Андижон охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади
photo: Andijon fk
Осиё Чемпионлар Лигаси 2
26.11.2025, Як.
Андижон
1
Arkadag
1

ОЧЛ2. “Андижон” - “Аркадаг” баҳси олдидан бугун “Бобур арена”да ташкил этилган матбуот анжуманиing иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Равшан Мухадов ва футболчи Иброҳим Маммедов иштирок этишди.

Равшан Мухадов: - Менга Ўзбекистон бегона эмас. Бу юртга яна келганимдан хурсандман. Мен ўз вақтида “Пахтакор” жамоасида мамлакатиингиздаги таниқли мутахассислар - Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Андрей Пятницкий каби футболчилар билан бир жамоада тўп сурганман. Эртанги ўйинга келадиган бўлсак, “Андижон”га ҳам, бизга ҳам ғалаба зарур. Кейинги босқичга чиқиш учун барчада имконият бор ва бундан фойдаланиш учун албатта эртанги учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Шунига яраша тайёргарлик кўриб келдик.

Иброҳим Маммедов: - Барчага салом. “Андижон”ни қандай жамоа эканини биламиз, бу борада ўрганганмиз. Эртанги учрашувда мураббийимиз кўрсатмасига асосланиб майдонга чиқамиз ва бизга берилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Андижонга хуш келибсиз. Рақамлар шуни кўрсатяптики, жамоа Туркманистон чемпионатида жуда яхши ўйнаяпти. Эртанги учрашувда жамоангиз ҳужумкор ўйин кўрсатадими ёки бошқачами?

Равшан Мухадов: - Бундай саволни менга араблар ҳам беришганди (кулади). Рақиб мураббийи сизга шундай савол беришни айтдими (кулади). Ҳеч қачон ҳеч қайси мураббий олдиндан тактика ҳақида очиқ гапирмайди. Сиз мендан хафа бўлманг. Лекин биз эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳужумкор футбол кўрсатамиз. Хафа бўлиш йўқ (кулади).

- “Аркадаг” клуби ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган жамоага қарши ўйнайди. Шуни ҳисобга олганда, алоҳида тайёргарлик кўрилдими? Эртага яна 0:0 бўлишидан чўчимаятганмисиз?

Равшан Мухадов: - 0:0 бўлган ўйинда ҳимоячилар ғалаба қозонган дейиш мумкин. Яъни, гол ўтказмаган жамоа ютди деса бўлади. Ҳимояда яхшироқ ўйнаган бўлади. Эртага ғалаба керак, ҳаракат қиламиз. Ҳар қандай жамоа гол уриш учун ўйнайди. Биз вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз учун гол уролмаганмиз. Эртага буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. “Андижон” чемпионатнинг охирги турида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади.

- Жамоа таркибида муаммолар йўқми? Жароҳат олганлар-чи?

Равшан Мухадов: - Бир-иккита футболчи жароҳат сабабли майдонга туша олмайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг