Равшан Мухадов: Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади
“Андижон” - “Аркадаг” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Равшан Мухадов қатнашди.
- Кўрдингизлар, иккала жамоа ҳам кескин футбол намойиш этишга ҳаракат қилишди. Лекин фикримча, иккала жамоада ҳам гол уриш учун 100 фоизли вазиятлар бўлмади. Назаримда, бизга ҳам, “Андижон” жамоасига ҳам имкониятлардан фойдалана олмаслик муаммоси ҳалқит қилмоқда. Ўйиндаги дуранг адолатли бўлди, деб ўйлайман.
- “Андижон” 5 та ўйинда 1 та гол урди. Агар “Андижон” кейинги ўйинда яхши натижа қайд этиб кейинги босқичга чиқса, адолатли деб ҳисоблайсизми?
- Ҳамма жойда футбол бир хил ўйналади. Фақат биздаги фарқ – бошқаларга қараганда вазиятлардан фойдаланиш имконияти паст, шу муаммо қийнайди. Бундай муаммо “Андижон”да ҳам бор. Масалан, бу ерга Баҳрайн ва Қатар клублари ҳам келишди. Улар билан қандай фарқ бор? Менимча, уларда бизнинг жамоалардан катта устунлик йўқ. Фақат атлетизмда фарқ бўлиши мумкин. Турнир аввалида айтгандим, бу гуруҳда яққол фаворит йўқ. Ҳозир ҳам шу фикрдаман. “Андижон”да ҳам, бизда ҳам имконият бор.
- Туркманистондаги ўйинда “Андижон” вакиллари майдон ҳолатидан қониқиш ҳосил қилишмаганди. “Андижон”даги майдонни сизларникидан яхшироқ деб ҳисоблайсизми?
- Ҳозир бир хил. Ўша пайтда бизнинг майдонимиз бироз ёмонроқ эди. Стадионда ишлар олиб борилди ва ҳозирда иккаласининг ҳам майдони бир хил ҳолатда. Қолаверса, терма жамоамиз ҳам ўша стадионда ўйнайди. Вазият яхши томонга ўзгарган. Бундан ташқари, матбуот анжуманида шунча кўп журналистларни кўриб турибман. Баҳрайн ва Қатарга борганимда бунчалик журналистларни кўрмагандим. Бу ерда эса бироз кўпроқ экан. Балки бошқа жойларда бизни унчалик менсимас. Лекин бу ерда кўриб турибманки, журналистлар сони бошқа жойларга қараганда нисбатан кўп. Бунинг учун сизнилардан миннатдорман. Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади.