Расман! Жан Пьеро Гасперини “Рома” бош мураббийига айланди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: RomaPress
Италиялик мутахассис Жан Пьеро Гасперини расман “Рома” мураббийига айланди. Бу ҳақда “бўрилар” матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, римликлар 67 ёшли мутахассис билан 2028-йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.
“Клубга хуш келибсиз, жаноб!”, - дейилади “Рома” баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Гасперини бундан аввал “Аталанта”ни бошқарган эди. Унинг қўл остида Бергамо клуби барча турнирларда 439 та ўйин ўтказиб, 228 та ғалаба, 101 та дуранг ва 110 та мағлубият қайд этган.