Расман! “Ювентус” Никола Свона билан шартномани узайтирди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Италиялик ўнг қанот ҳимоячиси Николо Свона “Ювентус” билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, 22 ёшли футболчининг янги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Маълумот учун, ўтган мавсум Савона 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. У 2024 йилнинг август ойидан буён Турин клубининг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда.