locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Расман! Ямал яна олти йил \"Барселона\" шарафини ҳимоя қилади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расман! Ямал яна олти йил "Барселона" шарафини ҳимоя қилади
Photo: gettyimages

Хозиргина Испаниянинг “Барселона” футбол жамоаси ўйинчиси Ламин Ямал “кўк-аноррангликлар” билан амалдаги шартномасини 2031- йилга қадар узайтирди. Бу ҳақида “каталонияликлар”нинг расмий саҳифалари хабар бермоқда.

Шундай қилиб ёш иқтидор эгаси яна олти йиллик фаолияти давомида “Барселона” билан бирга бўлади ҳамда клуб билан биргаликда барча жамоавий ва шахсий совринларни қўлга киритишга уриниб кўради.

Ўша пайтда эндигина ўн беш ёшда бўлган Ламин Ямал “Каталония” жамоаси либосида илк бор 2023 йил 29 апрелда майдонга тушган эди. У аллақачон “Барселона” таркибида 106 учрашув ўтказиб, 25 та гол ва 34 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга улгурди.

Энг сўнгги хабар ва янгиликларни Sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг